Жаҳон иқтисодиёти сўнгги 30 йилда: АҚШ янада кучайди, Япониянинг роли Хитойга ўтди

АҚШнинг жаҳон иқтисодиётидаги улуши сўнгги 30 йилда (1995 йилдан 2025 йилгача) янада ошди.
Глобал иқтисодиётда Қўшма Штатларнинг улуши (ялпи ички маҳсулот) 1995 йилда 24,41 фоизни ташкил этган бўлса, 2025 йилда 26,84 фоизга етди.
Иқтисодий тараққиёт бобида 90-йилларда АҚШнинг асосий таъқибчиси ҳисобланган Япония ҳозирда бор-йўғи 3,68 фоиз улуш билан 5-ўринда (Кунчиқар юртнинг кўрсаткичи 1995 йилда 17,72 фоиз эди).
Таъқибчи роли энди Хитойга ўтган — кўрсаткичлари ҳам 30 йил олдинги Японияникига жуда яқин — 16,92 фоиз.
Жадал суръатларда ривожланаётган Ҳиндистонни яқин йилларда кучли учликда кўрсак ажабланмаймиз.
Гарчи Германия, Буюк Британия, Франция ва Италия ҳамон етакчи саккизликда турган бўлса-да, жаҳон иқтисодиётида уларнинг улуши анча камайганини юқоридаги рақамлар кўрсатмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter