Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жаҳонгир Жуманов Олтиариқ тумани ҳокими этиб тайинланди

Жаҳонгир Жуманов Олтиариқ тумани ҳокими этиб тайинланди

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Олтиариқ туманига янги ҳоким тайинланди. Халқ депутатлари Олтиариқ туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

​Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.

​Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан тақдим этилган Жуманов Жаҳонгир Сабиталиевич номзоди туман депутатлари томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланди.

​Ҳозирга қадар вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Жаҳонгир Жуманов Олтиариқ тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Нишон ва Мирзаобод туманларига ҳам ҳоким тайинланди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг