Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўзидан аввалги ҳокимни жазога тортди
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтнинг қатор туманлари раҳбарларини интизомий жазога тортди.
Бугун (8 август) имзоланган фармойишга (№113-ф) кўра, пандемия даврида аҳоли томонидан кўплаб эътирозлар билдирилаётгани ҳамда белгиланган топшириқлар ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўйгани учун Мирзо Улуғбек (Ш. Иргашев), Учтепа (Ф. Абдуллаев), Чилонзор (С. Маҳаметов), Яшнобод (Х. Тиллашайхов) туманлари ҳокимларига «хайфсан» берилди.
Интизомий жазога тортилганлар орасида пойтахтнинг собиқ ҳокими, ҳозирда Юнусобод тумани ҳокими вазифасини адо этаётган Р. Усмонов ҳам бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter