Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жамоат транспортида электрон тўлашни рағбатлантирувчи тарифлар ишлаб чиқилади

Жамоат транспортида электрон тўлашни рағбатлантирувчи тарифлар ишлаб чиқилади

Жамоат транспортида ташувчилар билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш, йўлкира ҳақи бўйича тушумларни жамлаш учун жойлардаги транспорт бошқармаларида юридик шахс ташкил этмасдан очилган махсус жамғармалар Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари тизимига ўтказилади.

Мазкур тартиб Президент томонидан жорий йилнинг 25 мартида имзоланган «Жамоат транспортини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорда белгилаб қўйилди.

Шунингдек, жойлардаги иқтисодиёт ва молия бошқармалари ҳузурида давлат муассасаси шаклида «Махсус жамғармалар маблағларини бошқариш, йўналишлар ишини таҳлил қилиш ва пул тушумлари мониторинги гуруҳлари» ташкил этилади.

2024 йил 1 июнгача:

  • жамоат транспортида йўлкира ҳақини тўлашда электрон тўлов тизимидан фойдаланишни рағбатлантирувчи тарифлар жорий этилиши таъминланади;
  • Тошкент шаҳрида мунтазам автобус йўналишларида йўловчилар ҳисобини юритиш, ҳайдовчилар ишини ва пул тушумларини назорат қилиш, автобуслар техник ҳолатини мониторинг қилиш, ажратилган йўлакларда йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этиш бўйича жамоат транспортини бошқаришнинг ягона интеллектуал тизими жорий этилади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг