Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жанубий Корея разведкаси Ким Чен Иннинг қиёфадоши ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритди

Жанубий Корея разведкаси Ким Чен Иннинг қиёфадоши ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритди

Фото: «24molnia.com»

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин 20 килограмм вазн йўқотди, бироқ унинг соғлиғида ҳеч қандай муаммо йўқ. Бу ҳақда пайшанба куни разведка маълумотларига таяниб Жанубий Кореянинг «Рёнхап» ахборот агентлиги хабар берди.

Aгентлик маълумотларига кўра, Жанубий Корея давлат разведкаси мамлакат парламентининг ёпиқ йиғилишида Ким Чен Ин ўрнига унинг қиёфадоши омма олдида пайдо бўлгани ҳақидаги миш-мишларни рад этган. Шунчаки, КХДР етакчиси озиб кетган, аввалгидек 140 килограмм вазнга эга эмас.

Яқинда Aмерика оммавий ахборот воситалари Ким Чен Инни шу ёзда унинг синглиси ҳокимиятдан четлатилгани ва унинг ўрнига қиёфадоши фаолият кўрсатаётганини даъво қилишди.

«Рёнхап» хабарига кўра, Жанубий Корея разведкаси Ким Чен Иннинг суратларидан унинг соғлиғини таҳлил қилиш учун «сунъий интеллект технологияси ва бошқа илмий усуллар»дан фойдаланган.

Ким Чен Ин ҳокимият тепасига 2011 йил охирида отаси Ким Чен Ир вафотидан сўнг келган. Унинг бобоси Ким Ир Сен КХДР асосчиси бўлиб, 1994 йилда ҳаётдан кўз юмган. Шимолий Кореяда ҳокимият ота ҳеч қачон отасининг аҳдларига хиёнат қилмайди, деган асосда мерос қилиб олинади. Ким Чен Иннинг меросхўри бор-йўқлиги номаълум.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг