Жанубий Корея ваъдаси: 63 кишини чув туширган шахс аниқланди
Корея давлатига ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда «K.M.» нодавлат таълим муассасаси таъсисчиси Х.Ш. (муқаддам судланган) ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, 6 та вилоятда яшовчи 63 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни Жанубий Корея Республикасига ишга юборишларини айтиб, жами 408 800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter