Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2022 саралашида дастлабки сенсация. Ўзбекистон сафарда Фаластиндан мағлуб бўлди

ЖЧ-2022 саралашида дастлабки сенсация. Ўзбекистон сафарда Фаластиндан мағлуб бўлди

Фото: ЎФА матбуот хизмати

2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати учун саралаш баҳслари бошланди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Фаластинга қарши майдонга тушди ва сенсацион тарзда мағлубиятга учради.

Учрашув дастлаб Ўзбекистон терма жамоасининг устунлиги билан бошланди. Аммо тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик голли вазият яратишга олиб келмади. Аксинча, Фаластиннинг қарши ҳужумлари анча хавфли чиқди.

Иккинчи бўлим эса тўлиғича Фаластин терма жамоасига аталди. Аввалига Ибраҳим Даббаҳ учрашувнинг 60-дақиқасида Элдор Суюнов дарвозасига гол киритди. Кейин Ислам Батран 84-дақиқада ўнг қанотдан ошириб берилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

Шу тариқа Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралашини 0:2 ҳисобидаги мағлубият билан бошлади.

ЖЧ-2022 саралаши
Фаластин - Ўзбекистон - 2:0
Голлар: Одай Ибраҳим Даббаҳ (60). Ислам Батран (84)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг