Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жефф Безос бойлигининг катта қисмини хайрия қилмоқчи

Жефф Безос бойлигининг катта қисмини хайрия қилмоқчи

Фото: Inc. Magazine

Amazon компанияси асосчиси ва раҳбари Жефф Безос бойликларининг асосий қисмини умри давомида хайрия мақсадларига сарфлашини маълум қилди. Бу ҳақда The Verge хабар берди.

Сайёрамизнинг тўртинчи энг бой инсони (Жефф Безоснинг соф бойлиги — 124 млрд доллар) иқлим ўзгаришларига қарши курашмоқчи, инсониятни бирлаштиришга аҳд қилганларни қўллаб-қувватламоқчи.

Эътиборли томони, Безос бойлигининг катта қисмидан воз кечиб, хайрия қилишини биринчи марта эълон қилмоқда.

Ундан аввалроқ Microsoft асосчиси Билл Гейтс «деярли бутун бойлиги»ни (айни пайтда 114 млрд доллар атрофида) жаҳондаги энг йирик хайрия ташкилоти — Билл ва Мелинда Гейтслар жамғармаси ҳисобига ўтказишни режалаштираётганини билдирганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг