Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳридаги кўп қаватли уйлар қурилишини кўздан кечирди

Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳридаги кўп қаватли уйлар қурилишини кўздан кечирди

Фото: «President.uz»

Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳридаги Мустақиллик кўчасида бунёд этилаётган кўп қаватли уйлар қурилишини кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Бу ерда 10 та 7 қаватли уй барпо этилмоқда. Жорий йил Мустақиллик байрами кунлари уларнинг фойдаланишга топширилиши натижасида 420 та оила янги уйли бўлади.

Шароф Рашидов тумани Учтепа шаҳарчасида кўп қаватли, «Тоқчилик» қишлоқ фуқаролар йиғинида арзон уй-жойлар қуриш, Ислом Каримов кўчаси бўйича замонавий инфратузилма объектлари барпо этиш, Тошкент ва Алишер Навоий кўчалари кесишган ҳудуд қиёфасини ўзгартириш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва бошқа лойиҳалар режалаштирилган.

Давлат раҳбари бу ишларга зарур қурилиш материалларини вилоятнинг ўзида ишлаб чиқариш, бу борадаги тажриба ва технологияга эга заводларни жалб этиб, шундай корхоналар ташкил қилиш бўйича топшириқлар берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг