Жиззахда 1,6 минг истеъмолчи электр таъминотидан узилиб қолди
![Жиззахда 1,6 минг истеъмолчи электр таъминотидан узилиб қолди](https://xabar.uz/static/crop/2/4/920__95_2479892720.jpg)
Бугун соат 8:40 да тармоқда кузатилган носозлик туфайли Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов ва Фориш туманларида тахминан 1,6 мингта истеъмолчи электр таъминотидан узилиб қолди.
Энергетика вазирлиги хабарига кўра, бу шамол ва қор таъсирида 6-10 кВт. ли 5 та электр узатиш тармоғида кузатилган носозлик билан боғлиқ.
Қайд этилишича, ҳозирда ноқулай об-ҳаво (кучли шамол ва қор) шароитига қарамай, махсус бригадалар томонидан носозликларни бартараф этиш ишлари олиб бориляпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter