Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиззахда ҳайвонларни тириклай куйдирган шахс хитойлик бўлиб чиқди

Жиззахда ҳайвонларни тириклай куйдирган шахс хитойлик бўлиб чиқди

Фото: Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Жиззах вилояти, Зафаробод тумани Чимқўрғон ҚФЙда жойлашган «Xuaxin» цемент заводи ишчиси кийимидаги шахснинг кучук боласини куйдираётгани ҳақида хабар берилганди.

Зафаробод тумани ИИБ ходимлари томонидан ушбу хабар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, мазкур ҳолатни содир этган шахс  Хитой Халқ Республикасида туғилган, «Xuaxin» ўзбек-хитой қўшма корхонасида механизатор бўлиб ишловчи Ман Минг эканлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Зафаробод туман ИИБ ҳодимлари томонидан Ман Мингнинг ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганлиги сабабли унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 111-моддасида (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) кўрсатилган хуқуқбузарликни содир этганлиги туфайли маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг