Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жиззахда сел уч автомобилни оқизиб кетди

Жиззахда сел уч автомобилни оқизиб кетди

Фото: Hydromet

ФВВ Жиззахдаги сел оқибатлари ҳақида маълумот берди. 

Жиззах вилоятининг Зомин ва Бахмал туманларида кузатилган сел оқимлари тўғрисида маълумот берилди. 

Жорий йилнинг 18 июн куни Жиззах вилоятининг Зомин ва Бахмал туманларининг айрим тоғ ва тоғолди ҳудудларида кузатилган кучли ёғингарчилик натижасида сел оқимлари юзага келган.

Сел оқими сел йўлидан оқиб ўтган. Ҳодиса оқибатида сел йўлларига нотўғри қолдириб кетилган 3 та енгил транспорт воситаси сел оқимида оқиб кетган. 

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур ҳодиса оқибатида фуқаролардан ҳеч ким тан жароҳати олмаган, дейилади хабарда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг