Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жиззахнинг Пахтакор туманига янги раҳбар тайинланди

Жиззахнинг Пахтакор туманига янги раҳбар тайинланди

Фото: Жиззах вилояти ҳокимлиги.

Пахтакор туманида ҳам ҳоким ўзгарди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги хабар берди. 

Пахтакор туманида 22 август куни Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.

Вилоят ҳокими Пахтакор тумани ҳокими лавозимига тавсия этилган номзод — Абдувоҳидов Ҳусан Бўлтаковични депутатларга таништирди.

Шундан сўнг, вилоят ҳокимининг Ҳусан Абдувоҳидовни Пахтакор тумани ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Абдувоҳидов янги лавозимга тайинлангунга қадар 2023 йилдан буён Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан амалга оширилаётган лойиҳада молиявий масалалар бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилдан буён Пахтакор тумани ҳокими бўлиб ишлаб келаётган Ашуров Асилбек Раҳмонович Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг