ЖСТга тезроқ аъзо бўлиб киришдан манфаатдормиз – Шавкат Мирзиёев
Ташқи савдо ва рақобат муҳитини янги босқичга олиб чиқиш, янги-янги бозорларга кириш мақсадида Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш борасидаги ишларни жадаллаштирди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумидаги нутқида таъкидлаб ўтди.
«Алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман, Жаҳон савдо ташкилоти талаблари ислоҳотларимиз мазмунига тўла мос ва биз ушбу нуфузли ташкилотга тезроқ аъзо бўлиб киришдан манфаатдормиз», – дейди давлат раҳбари.
Қайд этилишича, ҳозир аъзо мамлакатлар билан музокаралар олиб бориш ҳамда миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти қоидалари билан уйғунлаштириш қизғин босқичда.
Шунингдек, мамлакат ташқи савдони эркинлаштириш бўйича навбатдаги муҳим қадамлар қўйган.
Жумладан, инвесторлар учун зарур бўлган 7 мингдан зиёд хомашё ва товарларга божхона божлари бекор қилинди.
Божхона ҳудудида қайта ишлашнинг соддалашган тартиби жорий этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter