Кафедаги тандирлар бузилиши ортидан Шаҳрихон ҳокими жазоланди
Шаҳрихон тумани ҳокимига ҳайфсан берилди.
Ижтимоий тармоқларда Шаҳрихон туманида ҳаво ифлосланишини олдини олиш ҳамда экологик барқарорликни таъминлаш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган рейд тадбирлари тасвирлари тарқалди.
Рейд давомида гуруҳ раҳбари туман ҳокимининг кўрсатмаси билан умумий овқатланиш объектларидаги тандирларга зарар етказилган.
Ушбу ҳолат зудлик билан ўрганилиб, масъулиятсизликка йўл қўйган туман ҳокимига интизомий жазо чораси сифатида ҳайфсан берилди, дейилади Андижон вилояти ҳокимлиги хабарида.
Бундай ҳолатларни такрорламаслик борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter