Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«КАМАЗ» русумли юк автомашинасида ёнғин содир бўлди

«КАМАЗ» русумли юк автомашинасида ёнғин содир бўлди

Фото: «Ti71.ru». Иллюстратив фото

Бугун, 26 май куни соат 15:44да Янгийўл тумани «Регистон» МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-39 йўлининг 830 км.да  ҳаракатланиб кетаётган «КАМАЗ» русумли юк автомашинасининг мотор ва кабина қисмида ёнғин содир бўлган.

Юзага келган ёнғинни бартараф этишга Тошкент вилояти Янгийўл туман Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 2 та ёнғин-қутқарув гуруҳи жалб этилган. Ёнғин-қутқарувчилар воқеа жойига соат 15:54да етиб бориб, соат 15:58да ёнғин қуршаб олинган ва соат 16:04да тўлиқ ўчирилган.

Ёнғин натижасида юк автомобили ҳайдовчиси қўл қисмидан 3 фоиз куйиш тан жароҳатини олиб, шифокорлар томонидан унга тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг