Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Камгап» Дэвид Линч «Оскар»ли бўлди

«Камгап» Дэвид Линч «Оскар»ли бўлди

Фото: «Кинопоиск»

Таниқли кинорежиссёр Дэвид Линч «Оскар» фахрий мукофотига сазовор бўлди. Бу ҳақда Америка киноакадемияси «Твиттер»да хабар берди.

«Камгап Дэвид Линч ўзининг «Оскар»ини олди», — дейилади хабарда.

Мукофотни қабул қилиб олишда биттагина гапни айтгани учун ҳам ҳазиллашиб Линчни камгап дейишди: «Сизнинг дидингиз жуда қизиқ экан».

Линчдан ташқари актёр Уэс Стьюди ва режиссёр Лина Вертимюллер ҳам шу мукофотга лойиқ топилди. Уларнинг барчаси умрлари давомида киносаноатга  қўшган ҳиссаси учун тақдирланишди.

Маълумот учун: Дэвид Линч Америка мустақил кинематографияси намояндаларидан саналади. Энг машҳур ишлари: «Фил-одам», «Малҳолланд Драйв» фильмлари ҳамда «Твин Пикс» сериали.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг