Канадада қиш қишлигини қиляпти
Юртимизда қишнинг қоқ ўртаси, бироқ ҳавонинг авзойи кўпроқ эрта баҳорни эслатади. Бироқ бу «глобал исиш» аломати эмас. Мана, масалан, Канадада қиш забтига олган.
Хабарларга кўра, Канаданинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати экстремал даражада пасайиб кетди — минус 55 даража! Айниқса, Ньюфаундленд, Лабрадор, Квебек, Онтарио, Манитоба, Саскачеван, Альберта, Британия Колумбияси, Нунавут ва Юкон провинцияларига қиш заҳрини сочмоқда.
Мамлакат пойтахти Оттавада эса ҳаво ҳарорати -23 даражага тушиб кетган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter