Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Карантин чекловлари тугатилиши ҳақидаги хабарларга ССВ изоҳ берди

Карантин чекловлари тугатилиши ҳақидаги хабарларга ССВ изоҳ берди

Фото: ССВ

Айрим ижтимоий тармоқларда яқинда Республика махсус комиссия томонидан киритилган карантин чекловлари тугатилиши ҳақида асоссиз хабарлар тарқалди, дейилади ССВ изоҳида.

Республика махсус комиссияси томонидан бир қатор чекловлар билан бирга кафе, ресторан ва бошқа кўнгилочар муассасаларнинг 08:00 дан 20:00 гача ишлашига рухсат берилган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, ушбу тартиблар Республика махсус комиссияси томонидан маълум бир муддат учун қабул қилинган эмас, яъни эпидемиологик вазият барқарорлашганда ушбу чекловлар бекор қилинади. Аммо ҳозирда уларга ҳеч қандай ўзгариш киритилмаган.

«Агар карантин қоидаларига оид бирор ўзгариш киритилса, буни Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий саҳифалари орқали эълон қилинади. Шундай экан, юртдошларимиздан ва айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан асоссиз ва тасдиқланмаган хабарлар тарқатмасликларини сўраб қоламиз», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг 28 июнидан 12 июлига қадар Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилгани ҳақида хабар берилганди.

ССВ матбуот хизмати ўз изоҳида ушбу чеклов ва унинг муддатига эътибор қаратмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг