Касалланганлар сони яна кўпайди, 2 нафар бемор вафот этди

2021 йил 20 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 97856 (+313) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 14 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 7 нафари Андижон вилоятида,
- 5 нафари Бухоро вилоятида,
- 3 нафари Жиззах вилоятида,
- 3 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 3 нафари Навоий вилоятида,
- 6 нафари Наманган вилоятида,
- 36 нафари Самарқанд вилоятида,
- 6 нафари Сирдарё вилоятида,
- 6 нафари Фарғона вилоятида,
- 1 нафари Хоразм вилоятида,
- 47 нафари Тошкент вилоятида,
- 176 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Касалликдан соғайганлар жами 93339 (+268) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 678 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3839 нафар бемор даволанмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter