Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Касаллик кўрсаткичи ортиб бормоқда

Касаллик кўрсаткичи ортиб бормоқда

2022 йил 24 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 240206 (+119) нафарни ташкил этган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Шунингдек, фаолиятини тўхтатиб қўйган ковид марказлари яна қайтадан очила бошланган.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 3 нафари Андижон вилоятида,
  • 4 нафари Бухоро вилоятида,
  • 3 нафари Жиззах вилоятида,
  • 9 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 6 нафари Навоий вилоятида,
  • 4 нафари Наманган вилоятида,
  • 3 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 1 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 9 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 6 нафари Фарғона вилоятида,
  • 2 нафари Хоразм вилоятида,
  • 12 нафари Тошкент вилоятида,
  • 54 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Касалликдан соғайганлар жами 237857 (+19) нафарга етган ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг