Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

КДРда самолёт ҳалокати қурбонлари сони 29 кишига етди

КДРда самолёт ҳалокати қурбонлари сони 29 кишига етди

Фото: «Fromua.news»

Конго Демократик Республикасининг шарқида Гома шаҳри кварталида «Busy Bee» авиакомпаниясига қарашли кичик бир самолёт ҳалокатга учради. Унинг оқибатида 29 киши ҳалок бўлди, яна 16 киши турли даражада жароҳат олди, дея хабар берди «Actualite» портали.

Аввал маълум қилинишича, «Dornier-228» самолёти парвоздан уч дақиқа ўтиб ҳалокатга учраган. Дастлаб 6 кишининг ҳаётдан кўз юмгани хабар берилганди, бироқ кейинчалик ҳалокат содир бўлган жойда яна 23 кишининг мурдаси топилган.

Охирги маълумотларга кўра, қутқарувчилар самолёт  парчалари остидан 29 кишининг мурдаси чиқариб олинган. Маълумотларга кўра, улардан етти нафари бир оила аъзолари ҳисобланишади. Жароҳат олганларнинг ҳаммаси шифохонага етказилган.

Конгога қарашли «Busy Bee» компанияси доимий ва чартер рейсларини ташкиллаштиради, шунингдек, КДР шарқида тиббий рейсларни амалга оширади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг