Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Келгуси ҳафта бошида ҳам қулай об-ҳаво бўлади

Келгуси ҳафта бошида ҳам қулай об-ҳаво бўлади

Фото: Xabar.uz

«Ўзгидромет» 19-21 август кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятиҲаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи +30...+35 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 21 августда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи +30...+35 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 21 августда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи +30...+35 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 21 августда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +17...+22 даража, кундузи +32...+37 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 21 августда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +17...+22 даража, кундузи +28...+33 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, 19 августда баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, 20-21 августда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 19 августда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +9...+14 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг