Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ким Чен Ин ядровий объектлар рўйхатини тақдим этишдан бош тортди

Ким Чен Ин ядровий объектлар рўйхатини тақдим этишдан бош тортди

Фото: «Газета.ru»

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин АҚШга мамлакатидаги ядровий объектлар рўйхатини тақдим этишдан бош тортди, дея хабар беради «Gazeta.ru» хабар берди.

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Пхеньянга ташрифи чоғида Ким Чен Индан текшириш учун Шимолий Кореядаги ядровий объектларнинг рўйхатини сўраган. Шимолий Корея раҳбари бу талабни рад этиб, буни иккала давлат ўртасида ишонч йўқлиги сабабли АҚШ барибир бу рўйхатга ишонмаслиги билан изоҳлаган.

«Маълумотлар яна талаб қилиниши мумкин. Кейин баҳс-мунозара келиб чиқади», – дея иқтибос келтиради газета Ким Чен Иннинг сўзидан.

Шимолий Корея етакчиси, шунингдек, Пхеньян билан Вашингтон ўртасида ишончни мустаҳкамлаш зарурлигини қайд этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг