Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кимга мазза, кимга... АҚШнинг бож тарифлари бугундан кучга киради

Кимга мазза, кимга... АҚШнинг бож тарифлари бугундан кучга киради

Фото: Оқ уй

АҚШнинг хориж импорти учун бож тарифлари бугун, 1 августдан кучга киради.

Айрим жиҳатларга кўз югуртирамиз:

  • Базавий ставка 10 фоиз — 57 мамлакат учун амал қилади. Бунда савдо децифити асосида оширилган ставкалар ҳисобланган, яъни АҚШнинг бу мамлакатларга экспорти импортидан устун.
  • Айни пайтга келиб, АҚШ билан Япония, Жанубий Корея, Филиппин, Ветнам, Покистон, Индонезия, Буюк Британия, Европа Иттифоқи, Таиланд ва Камбоджа савдо битимларига келишган.
  • Япония, Жанубий Корея ва ЕИ маҳсулотларига — 15 фоиз бож солинади. Қолган тарифлар: Ветнам — 20, Индонезия ва Филиппин — 19, Буюк Британия — 10 фоиз. АҚШ уруш оловини ўчириш баҳонасида яқинда Покистон, Таиланд ва Камбоджа билан ҳам савдо битимларига келишди, аммо улар учун қанақа тарифлар ишлаши ҳозирча бизга қоронғу.
  • Канада, Мексика, Бразилия ва Ҳиндистон билан музокаралар давом этяпти. Ҳозирча булар учун бож тарифлари қуйидагича: Бразилия — 50 фоиз, Канада — 35 фоиз, Ҳиндистон ва Мексика — 25 фоиз.
  • Ва финал нуқтаси — АҚШ ва Хитойнинг савдо битими бўйича музокаралари пишай деб қолган, фақат томонлар айрим техник масалаларни келишиб олишса бас.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг