Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кимлар қурол олади? «Қурол тўғрисида»ги қонун маъқулланди

Кимлар қурол олади? «Қурол тўғрисида»ги қонун маъқулланди

Фото: «Google.com»

Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи мажлисида «Қурол тўғрисида»ги қонун маъқулланди. Мазкур ҳужжатда фуқаровий, хизмат ва жанговар турлари, улар билан муомала, қуроллар ва ўқ-дорилар реализацияси ва бошқа қатор масалалар ҳуқуқий тартибга солинган. Бу ҳақда Kun.uz хабар бериб ўтди.

Қонунга мувофиқ, қурол олиш учун рухсатнома Миллий гвардия томонидан берилиши белгиланди.

Фуқаровий қуролни олиш учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

Фуқаровий қурол рухсатномасини олиш учун Ўзбекистон фуқароси доимий яшаш жойи бўйича Миллий гвардия органига қуйидагиларни тақдим этиши талаб этилади:

ариза;

шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт);

қуролдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига оид билими текширувдан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар;

қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги тиббий хулоса;

аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганини тасдиқловчи ҳужжат;

овчилар жамоат бирлашмаси томонидан берилган овчилик гувоҳномаси (ов қуролини олиш учун);
овчилар жамоат бирлашмасининг тавсияномаси (сойли стволли ов ўқотар қуролини, шунингдек оғиз қисмидаги қувват олтмиш беш жоулдан юқори ва калибри тўққиз миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуролини олиш учун);

отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахс томонидан берилган спортчи гувоҳномаси (спорт қуролини олиш учун).

Миллий гвардия фуқароларнинг аризаларини ўттиз кун муддатда кўриб чиқади.

Фуқаровий қурол рухсатномаси кимларга берилмайди?

Қонунда фуқаровий қурол олишга мурожаат қилган Ўзбекистон фуқароларининг қуйидаги гуруҳларига рухсатнома бериш рад этилиши белгиланган:

ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида (21 ва 18 ёш – таҳр.) белгиланган ёшга тўлмаганларга;

муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганларга;

ушбу модданинг бешинчи қисмида санаб ўтилган ҳужжатларни тақдим этмаганларга ёки тақдим этилган ҳужжатларида нотўғри ёхуд бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда;

қасддан жиноят содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаганларга ёки судланганлиги олиб ташланмаганларга;

жиноий жазони ўтаётганларга;

доимий яшаш жойига ёки қурол ва унинг ўқ дорилари бут сақланишини таъминлайдиган сақлаш шароитларига эга бўлмаганларга;

ўзига нисбатан жиноят иши қўзғатилганларга;

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 185, 220, 221 ва 222-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилганларга;

жамоат тартибига, белгиланган бошқарув тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликларни содир этганлик ёки ов қоидаларини бузганлик, шунингдек баданга енгил шикаст етказганлик ва гиёҳвандлик воситаларини, уларга ўхшаш воситаларни ёки психотроп моддаларни унча кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда тайёрлаганлик, олганлик, сақлаганлик, ташиганлик ёки жўнатганлик учун бир йил давомида такроран маъмурий жавобгарликка тортилганларга;

қуролга эгалик қилишга монелик қиладиган касалликлар ёки жисмоний нуқсонлар мавжуд бўлганда.

Қуролга эгалик қилишга монелик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонлар рўйхати, шунингдек фуқароларнинг тиббий текширувдан ўтиши тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Қонунда таъкидланишича, фуқаровий қуролни олишга доир рухсатнома бериш рад этилган тақдирда, Миллий гвардия органлари бу ҳақда аризачини рад этиш сабабларини, қонун ҳужжатларининг аниқ нормаларини ва аризачи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда, қарор қабул қилинган санадан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг