Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Kompromatuzb» иши бўйича апелляция шикояти қаноатлантирилмади

«Kompromatuzb» иши бўйича апелляция шикояти қаноатлантирилмади

Тошкент шаҳар суди

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида судланувчилар Хуршид Далиев, Сиёвуш Ҳошимов ва уларнинг ҳимоячилари томонидан келтирилган апелляция шикоятлари кўриб чиқилган. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов «Xabar.uz»га маълум қилди.

Таъкидланишича, апелляция судининг 2023 йил 14 ноябрдаги ажрими билан биринчи инстанция суди томонидан 2023 йил 26 сентябрда чиқарилган ҳукмнинг  Х.Далиев ва С.Ҳошимовга оид қисми ўзгаришсиз, келтирилган шикоятлар эса қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Олий суд мулозими ушбу ажримдан норози тарафлар жиноят-процессуал қонунчилиги талабларига мувофиқ Олий судга кассация тартибида шикоят бериш ёки протест келтиришга ҳақли эканини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди ҳукмига кўра:

Хуршид Далиевга 3 йилга оммавий ахборот воситаларида ишлаш ҳамда журналистика ва блогерлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари миқдорида жарима ва 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш;

Сиёвуш Ҳошимовга 3 йилга оммавий ахборот воситаларида ишлаш ҳамда журналистика ва блогерлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилганди.

Айблов хулосасига кўра, мазкур жиноят оқибатида 19 нафар жабрланувчи ва 10 нафар фуқаровий даъвогарга жами 5 138 000 000 сўм миқдорида моддий зарар етказилган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг