Конор Макгрегор қамоққа олинди (видео)
Бугун 6 апрель куни Мутлақ жангчилик чемпионати (UFC) нинг икки вазн тоифаси бўйича чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор Ню-Йорк чемпионат жангчилари жойлашган автобусга ҳужум қилгани учун қамоққа олинди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Хабарларга кўра, тез орада жанг устасига айблов эълон қилинади.
Кеча 5 апрель, пайшанба куни Макгрегор Ню-Йоркдаги UFC жангчилари бор автобус турган «Барклайз-центр» аренасида тартибсизликни вужудга келган.
Таъкидлашларича, автобусда россиялик машҳур жанг устаси Ҳабиб Нурмагомедов ҳам бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter