Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Контрактни тўлашга маблағ етмаса ҳам IT-университетга киришнинг йўли

Контрактни тўлашга маблағ етмаса ҳам IT-университетга киришнинг йўли

Талабаларга грантлар, имтиёзли кредитлар берилади, улар стажировка ҳамда ишга жойлашишда (жумладан, чет элда ҳам) ёрдам оладилар. Битирувчилар иккита олийгоҳ – International Digital University (Ўзбекистон) ва Вулверхемптон университети (Буюк Британия) дипломларига эга бўладилар.

Замонавий дунёни ахборот технологияларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Улар тиббиётдан тортиб кўнгил очишгача – барча соҳаларга кириб бориб, ҳаётимизнинг узвий қисмига айланди. Кўплаб инсонлар учун IT-таълим муваффақиятли келажакка бошловчи йўл, юқори ҳақ тўланадиган ва талаб катта бўлган касблар эшигини очувчи калит саналади.

Бироқ, ITга олиб борувчи йўлда кўпинча таълим ҳақининг юқорилиги тўғаноқ бўлади. International Digital University (IDU) эса, ҳатто молиявий имкониятлар чекланган ҳолатда ҳам IT-ихтисосликка эга бўлиш имконини беради. Университет талабаларни ҳар бир босқичда – ўқишга киришдан то ишга жойлашишгача қўллаб-қувватлайди.

Таълим ҳақини камайтириш йўли

IDU талабаларида ўқиш даврида молиявий юкламани камайтиришнинг 3 та йўли бор.

  1. Университет грантлари

IDUда иқтидорларни қўллаб-қувватлашнинг содда ва шаффоф механизми амал қилади. Кириш имтиҳонларида энг катта балл тўплаган талабалар контракт суммасининг 30%, 50% ва 90 % миқдорида грантларга эга бўладилар.

Шуҳрат (Ангрен), «Сунъий интеллект» йўналиши – университет гранти соҳиби:

— 3-курсда ўқийман. Ўз вақтида IDUни танлашимга сунъий интеллект мавзусига қизиқишим сабаб бўлган, яна таълим инглиз тилида бўлишини хоҳлагандим. Бизда ўқитувчилар ва ўқув дастури жуда кучли. Дастур аниқ йўналишга эга эканлиги ва унда керак бўлмаган ортиқча фанлар йўқлиги менга ёқади.

Кириш имтиҳонлари натижаларига кўра, мен IDUдан контрактнинг 90 %и миқдорида грант олдим. Инглиз тилини 86% га, математикани 65% га топширдим. Тилни мактабдаёқ яхши билардим, лекин математикам етарлича яхши эмас эди. Бу фанни мустаҳкамлаш учун IDU ҳузуридаги тайёрлов курсларига қатнадим.

Мен учун грантга кириш муҳим эди, чунки акс ҳолда ўқий олмасдим. Ота-онам – пенсионер, шу сабабли контракт пулини тўлай олишмасди. Университетни якунлагач, Европага бориб, у ерда сунъий интеллект соҳасида ишламоқчиман.

  1. Таълим кредити

Давлат Марказий банк қайта молиялаш ставкаси (13,5%) бўйича имтиёзли кредитлар беради. Ўқиш давомида талабалар фақат фоизларни тўлаб борадилар, асосий қарзни эса, ОТМни якунлаганларидан бир неча ойдан кейин сўндиришни бошлайдилар. Қизлар учун эса, фоизсиз кредитлар мавжуд.

IDU банклар билан фаол ҳамкорлик қилади. Университет мутахассислари консултациявий ёрдам кўрсатадилар ва банк талабларига мувофиқ ҳужжатлар пакетини расмийлаштирадилар. Шу туфайли абитуриентлар контракт тўлови учун молиявий кўмак олишдан кўнгилларини тўқ қилсалар бўлаверади.

  1. Ўқиш ва ишни уйғунлаштириш

IDUнинг кўплаб талабалари ишлайдилар ва контрактнинг бир қисмини мустақил тўлайдилар. Университет машғулотлар жадвалини куннинг ярми бўш қоладиган қилиб тузади. Шу тариқа, талабаларда ярим ставка ишлаш ёки ўз лойиҳаларини амалга ошириш учун бўш вақт юзага келади.

Ишга жойлашишда ёрдам

International Digital University — бу ўз фаолиятини ўқув жараёнининг ўзи билан чегаралаб қўймайдиган ОТМ. Ҳар бир битирувчи ишга жойлашишда индивидуал қўллаб-қувватланади. Талабалар ўқиш давомидаёқ амалий кўникмаларини бойитиб, фойдали танишувларга эга бўлиб борадилар. Бунинг учун IDU тузилмасида карера менежери лавозими кўзда тутилган, унинг вазифаларига учинчи курсдан бошлаб пулли ва бепул стажировкаларни ташкил этиш киради.

Алан Франс, International Digital University ректори:

—  International Digital University’нинг мақсади жаҳон миқёсидаги мутахассисларни тайёрлашдан иборат. Битирувчиларимиз ҳам маҳаллий, ҳам глобал меҳнат бозорларида катта талабга эга бўлишига ишончимиз комил.

Битирувчиларимиз карьераларини муваффақиятли бошлашларини таъминлаш учун, IDU япон рекрутинг агентлиги билан келишувга эришди. Кўплаб ривожланган мамлакатлар каби, Япония ҳам IT соҳасидаги ёш мутахассисларга эҳтиёж сезади. Бу юқори иш ҳақларида ўз аксини топади – ойлик маошлар $3 000 дан бошланади. Ҳозир биз Буюк Британия ва АҚШ рекрутинг компаниялари билан ҳам музокаралар олиб боряпмиз.

Ўқув дастуримиз ва биздаги мазмунга бой талабалик ҳаёти талабаларда дунёнинг исталган нуқтасида муваффақиятли ишлаш учун зарур кўникмалар ва салоҳиятни шакллантиради. Вулверхемптон университети билан ҳамкорлик туфайли, IDU битирувчилари икки томонлама дипломга эга бўладилар, бу эса уларнинг карера истиқболларини сезиларли равишда кенгайтиради.

Талабаларнинг стартапларини қўллаб-қувватлаш

Бугунги кунда илғор ёшлар стартап очиб, Uber ёки Airbnb каби дунёни ўзгартириб юборадиган маҳсулот яратишни орзу қиладилар. Бироқ, кўпинча бу йўлда дастмоя йўқлиги ва тажриба етишмаслиги тўғаноқ бўлади. International Digital University талабаларга уларнинг тадбиркорлик амбицияларини рўёбга чиқаришда ёрдам беради. Университет ҳузурида ташкил этилган Стартапларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси муваффақиятли бизнесга айланишга қодир истиқболли лойиҳаларга инвестиция киритади.

Экскурсиялар ва консултациялар

IDUга имтиҳонлар ҳар икки ҳафтада бир марта ўтказилади. Имтиҳон топшириш кунларида абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун университет бўйлаб экскурсиялар ташкил этилади.

IDUга грант асосида кириш шартлари билан idu.uz веб-сайтимизда батафсил танишинг.

Ёки +998 55 520 50 80 телефони орқали колл-марказга қўнғироқ қилинг ва шахсий консультацияга эга бўлинг.

Instagram: @idu.uz
Facebook: fb.com/iduuni.uz
Telegram: t.me/idu_uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг