Коронавирусга чалинганлар сони 2 миллиондан ошди
![Коронавирусга чалинганлар сони 2 миллиондан ошди](https://xabar.uz/static/crop/1/6/920__95_1623386661.jpg)
Коронавирусга чалинганлар сони дунё бўйича 2 миллион кишидан ошди, қарийб 500 минг киши тузалди, дея хабар берди Американинг Жонс Хопкинс университети.
Охирги маълумотларга кўра (19:05), янги вирусни юқтирганлар сони дунё бўйича 2 000 984 кишини ташкил этмоқда, 128 011 киши коронавирус инфекцияси қурбонига айланган. Соғайганлар сони ярим миллиондан ошди.
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти 11 март куни COVID-19 коронавирус инфекцияси пандемиясини эълон қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter