Креатив иқтисодиёт учун қандай солиқ имтиёзлари бор?
Ўзбекистонда креатив иқтисодиётни ривожлантиришнинг янги босқичи доирасида креатив парк резидентлари учун қатор солиқ имтиёзлари жорий этилди. Бу тартиб Президентнинг 2025 йил 26 мартдаги ПФ–61-сон Фармони билан белгиланган.
Ҳужжатга мувофиқ, мазкур имтиёзлар 2025 йил 1 майдан 2031 йил 1 январга қадар амал қилади. Улар креатив соҳада фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларининг молиявий юкини камайтириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда соҳанинг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган.
Фармонга кўра, креатив парк резидентлари ижтимоий солиқ ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини амалдаги ставканинг 50 фоизи миқдорида тўлайди. Бу меҳнатга оид харажатларни қисқартириш ва ходимларни расмий иш билан таъминлашни рағбатлантиришга хизмат қилади.
Янги тартибга мувофиқ, креатив парк резидентлари товарлар, ишлар ва хизматларни реализация қилишдан олинадиган даромад ҳажмидан қатъи назар, айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси сифатида фаолият юритиш ҳуқуқига эга бўлади.
Шу билан бирга, резидентлар ўз хоҳишига кўра умумбелгиланган солиқ солиш тартибига ўтиш имкониятини ҳам сақлаб қолади.
Креатив парк резиденти мақомини олган юридик ва жисмоний шахслар адабий ижод, амалий санъат ва ҳунармандчилик, архитектура, лойиҳалаштириш ва урбанистика, аудиовизуал санъат, ижрочилик санъати ҳамда креатив ижод билан боғлиқ бошқа йўналишларда фаолият юритиши мумкин.
Солиқ имтиёзлари барча креатив соҳа вакилларига эмас, балки белгиланган талабларга жавоб берадиган креатив парк резидентларига татбиқ этилади.
Хусусан, мазкур енгилликлардан фақат даромадининг камида 80 фоизи креатив иқтисодиёт йўналишидаги фаолият ҳисобига шаклланадиган ҳамда расман креатив парк резиденти мақомини олган юридик ва жисмоний шахслар фойдаланиши мумкин.
Қуйидаги жадвалларда Вазирлар Маҳкамасининг 90-сонли қарори билан тасдиқланган креатив индустрия соҳаларидаги иқтисодий фаолият турлари келтирилган:




Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter