Криптовалюта ўғирлаб, ChatGPTдан маслаҳат сўраган ФҚБ ходими қўлга тушди
АҚШда 2,47 млн долларлик криптовалютани ўғирлаб, янги ҳаёт бошлаш учун ChatGPTдан маслаҳат сўраган ФҚБ ходими қўлга тушди.
Тергов маълумотларига кўра, у хизмат мақомини суиистеъмол қилган ҳолда 35 та жиноят иши маълумотларидан фойдаланиб 100 га яқин ноқонуний транзакцияни амалга оширган.
Қўлга киритган маблағларининг бир қисмини қарзларини узишга сарфлаган ФҚБ ходими Европага кўчиб кетишни режалаштирган ва бу борада ChatGPTдан маслаҳат сўраган. Сунъий интеллект унга Португалияни тавсия қилиб, у ердан шахсий узумзор сотиб олишни таклиф қилган.
Хабарга кўра, ФҚБ собиқ агенти 20 йилгача муддатга қамалиши мумкин.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter