Кучли шамол Хитойдаги аэропорт шифтини қўпориб ташлади (видео)
Хитойнинг Нанчан шаҳрида кучли шамол туфайли аэропорт терминалининг шифти қулаб тушди ва йўловчилар орасида ваҳима келтириб чиқарди. Бу ҳақида «New Straits Times» маълумотига асосланиб «РИА Новости» маълум қилган.
Кадрларда шифт бўлаклари машиналар устига тушаётганини кўриш ва йўловчиларнинг қичқириғини эшитиш мумкин.
ОАВ маълумотларига кўра шамол тезлиги секундига 30 метрга етган. Бу кучли довул ҳисобланади (бўроннинг энг қуйи тезлиги секундига 32 метр).
Аэропорт мутасаддисининг маълум қилишича, бир қанча рейслар кечиктирилган, аммо кечга бориб аэропорт одатдаги режимда ишлай бошлаган. Ҳодисада ҳеч ким жароҳат олмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter