Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Лавров ва Помпео Путин ва Трамп саммити арафасида учрашмасликка қарор қилишди

Лавров ва Помпео Путин ва Трамп саммити арафасида учрашмасликка қарор қилишди

Фото:«Народная Правда»

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва унинг америкалик ҳамкасби Майк Помпео Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ раҳбари Дональд Трамп учрашуви арафасида кўришмайдиган бўлишди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти расмий вакили Хизер Науэрт кеча ўтказилган брифингда маълум қилган.

«Бу ҳақда режамизда ҳеч нарса йўқ», – деган Науэрт.

Аввалроқ Лавров ва Помпео Сурия ва Корея яриморолидаги вазиятни муҳокама қилгани ҳақида хабар берилган эди. Бундан ташқари, иккала давлатнинг ташқи ишлар вазирлари шу йил 16 июль куни Ҳельсинкида ўтказилиши кутилаётган Путин–Трамп учрашувига тайёргарлик кўриш, томонларнинг келгусидаги алоқаларини, шу билан бирга, стратегик барқарорликни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатлашиб олишган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг