Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Локомотив» Эронда мағлуб бўлди (видео)

«Локомотив» Эронда мағлуб бўлди (видео)

Фото: Клуб расмий сайти

Бугун Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг иккинчи туридан ўрин олган «Зоб Аҳан» ва «Локомотив» жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Биринчи турда Тошкентда йирик ҳисобда ғалаба қозонган «темирйўлчилар» Эрон гранди билан баҳсда имкониятни бой берди. Ўтган мавсумда мусобақанинг финалига қадар етиб борган «Зоб Аҳан» иккинчи бўлим боши ва сўнггида киритилган голлари эвазига ғалабани қўлга киритди. Тошкент клуби орадаги фарқни йўққа чиқаришга анча яқин келган бўлса-да, вазиятлардан фойдалана олишмади.

Шу тариқа, «Локомотив» Чемпионлар лигасининг ушбу мавсумидаги биринчи мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди.

ОЧЛ-2018, 2-тур
«Зоб Аҳан» – «Локомотив» 2:0
Голлар: Муртазо Табризи 47, Муҳаммад Риза 90+2

И
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг