Лондон марказида қуролли ҳужум юз берди
Британия пойтахти марказидаги Лестер майдонида содир этилган қуролли ҳужумда 11 ёшли қиз ва 34 ёшли аёл пичоқланганди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Ҳужум қилган шахс воқеа жойида қўлга олинди, дейилади Лондон полицияси Х ижтимоий тармоғидаги баёнотида.
Унинг шахси ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Полиция ушбу ҳодисага алоқадор бошқа гумондорлар йўқлигини тахмин қилмоқда.
Тез тиббий ёрдам ходимларининг айтишича, икки жабрланувчи йирик тиббиёт марказига олиб кетилган. Уларнинг аҳволи ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Маълум қилинишича, воқеа гувоҳлари - ўткинчилар ва яқин атрофдаги дўконлар ходимлари ҳужумчини зарарсизлантиришга муваффақ бўлишган.
Лестер майдони Лондоннинг Соҳо туманининг марказида жойлашган бўлиб, у ерда кўплаб кинотеатрлар, дўконлар, барлар ва бошқа кўнгилочар масканлар жойлашган ва кўплаб сайёҳларни жалб қилиш маркази бўлиб хизмат қилади.
Ҳужум Британия бўйлаб намойишлар чоғида содир бўлди, унга рақс тўгарагида уч қизнинг ўлдирилиши сабаб бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter