Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Лукашенко Беларус чегарасининг «ҳар бир метрини» ёпишни буюрди

Лукашенко Беларус чегарасининг «ҳар бир метрини» ёпишни буюрди

Фото: РИА «Новости»

Беларус президенти Александр Лукашенко хавфсизлик хизматларига чегаранинг «ҳар бир метрини» ёпишни буюрди, сабаби республика аҳолиси ўзини хотиржам ҳис қилиши керак.

«Бугундан бошлаб, Беларус ҳудудига қўшни томондан, на жанубдан, на ғарбдан бир киши ҳам қадам босмаслиги керак», - унинг сўзларини иқтибос келтиради Спутник Беларус нашри чегарадаги вазиятга бағишланган йиғилишдан.

Таъкидлаш жоизки, Беларус ноқонуний мигрантларнинг Евроиттифоққа ўтиш эшикларидан бирига айланиб бораётганди.Натижада қўшни давлатлар билан келишмовчиликлар юзага чиқмоқда. Литва давлати расмийлари Лукашенкони мигрантлари чегарага жойлаштириб, атайлаб инқирозли вазият яратишда айблашган.

Чоршанба куни Литва чегарасида оғир аҳволдаги Ироқ фуқароси топилган. Аммо тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг