Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мальдивда янги авлод учун тамаки чекиш тақиқланди

Мальдивда янги авлод учун тамаки чекиш тақиқланди

Фото: Xabar.uz

Мальдив дунёда биринчи бўлиб янги авлод учун чекишни тақиқлади.

Мальдив оролларида 2007 йил 1 январдан кейин туғилганларга тамаки чекиш тақиқланди, дея ёзади “The Guardian”.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, 1 ноябрдан бошлаб Малдив оролларида бутун бир авлод учун тамаки тақиқи кучга кирди.

Янги қоидага кўра, 2007 йил 1 январда кейин туғилганларга Мальдив оролларида ҳар қандай тамаки маҳсулотларини сотиб олиш, истеъмол қилиш ёки сотиш тақиқланади.

Бу тақиқ мамлакатга ташриф буюрувчи хорижликларга ҳам тааллуқли. Мальдивда, ёшидан қатъи назар, барча шахслар учун электрон сигареталар ва вейпларни импорт қилиш, сотиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тақиқи мавжуд.

Вояга етмаганларга тамаки сотиш 50 минг руфия (3,2 минг доллар), электрон сигареталардан фойдаланиш эса 5 минг руфия (320 доллар) миқдорида жаримага сабаб бўлиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг