Манфаатлар тўқнашуви — тараққиёт тўсиғи (видео)
Қонунлар — жамият мезони, уларнинг устуворлигини таъминлаш жамият тараққиёти ва ривожланиш кафолатидир.
Амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти билан таҳлилий танишиб бориш эса давр талабларидан биридир.
Шу боис, 13 август куни "Ўзбектелеком" АКда ходимларнинг бу борадаги билимларини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси "Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги қонунининг мазмун-моҳияти, амалиёти ва аҳамиятига бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди.
Видеоконференцалоқа тизими орқали ўтказилган ўқув семинарида компания ижро аппарати ҳамда унинг таркибидаги филиалларда фаолият юритаётган раҳбар ва ходимлар иштирок этишди.
Семинарда Тошкент давлат юридик университети "Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш" кафедраси профессори, юридик фанлари доктори Саломат Ниёзова "Ўзбекистон Республикасининг "Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги ЎРҚ 931-сонли қонунининг мазмун-моҳияти” ҳамда "Давлат бошқарувида манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш ва жавобгарлик масалалари" мавзуларида маъруза қилди.
Тадбир сўнгида семинар иштирокчилари мавзу доирасида ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter