Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Марказий Осиёнинг энг қиммат шаҳри аниқланди

Марказий Осиёнинг энг қиммат шаҳри аниқланди

Қозоғистоннинг энг аҳоли истиқомат қиладиган Олмаота шаҳри Марказий Осиёдаги энг қиммат шаҳар дея топилди.

Numbeo хизмати маълумотларига кўра, ушбу мегаполис товарлар ва хизматлар нархи, ижара нархлари, озиқ-овқат ва умумий овқатланиш (энг кўп пул кўчмас мулкни ижарага олишга сарфланади) бўйича етакчилик қилади.

Иккинчи ўринда Остона, кейин Тошкент ва Бишкек жойлашган.

Шу билан бирга, умумий Осиё рейтингида Олмаота 86 шаҳардан 40-ўринни, Остона эса 49-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Numbeo ушбу маълумотларни фойдаланувчиларнинг маълумотлари асосида тузади.

Таъкидлаш керакки, аввалроқ Тошкент дунёнинг энг арзон шаҳарларидан бири дея топилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг