Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мавлонов иккинчи бор Бош прокурор ўринбосарлигига тайинланди

Мавлонов иккинчи бор Бош прокурор ўринбосарлигига тайинланди

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Президентнинг тегишли фармонига мувофиқ, Акмалхўжа Юсупович Мавлонов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари этиб тайинланди.

У бунга қадар Наманган вилояти прокурори лавозимида фаолият юритган.

А.Мавлонов 1975 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2002 йилда Давлатобод туман прокуратурасида бошлаб, Наманган вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2006 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, Марғилон шаҳар прокурори, Сирдарё вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, Хоразм вилояти прокурори лавозимларида фаолият юритган.

2018 йилнинг февраль ойидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган.

А.Мавлонов Наманган вилояти прокурорлигидан аввал ҳам Бош прокурор ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг