«Майкл» филми тарихдаги энг кассабоп байопикка айланди
«Майкл» филми жаҳон прокатида 977 миллион доллар касса йиғиб, тарихдаги энг сердаромад биографик филмга айланди. Бу ҳақда Variety нашри хабар берди.
Шу тариқа картина аввалги рекорд эгаси — жаҳон бўйлаб 975 миллион доллар йиғган «Оппенгеймер» филмини ортда қолдирди.
«Майкл» (Michael) — афсонавий поп-қироли Майкл Жексон ҳаётига бағишланган биографик мусиқий драма.
Филм хонанданинг ҳаёти ва ижодий фаолиятининг энг муҳим босқичларини қамраб олади. Сюжетда Майкл Жексоннинг болалиги, The Jackson 5 гуруҳидаги илк қадамлари, жаҳон миқёсида мислсиз шон-шуҳрат қозониши ҳамда 1980-йиллардаги машҳур жаҳон турнесигача бўлган воқеалар акс этган.
Шунингдек, картинада унинг ички кечинмалари, оилавий муносабатлари, айниқса, отаси Жо Жексон билан кечган мураккаб муносабатлар ва саҳна ортидаги ҳаёти ҳам ёритилган.
Филмда Майкл Жексон образини хонанданинг жияни Жаафар Жексон гавдалантирган. Бу унинг кинодаги дебют ролидир.
Картинани машҳур режиссёр Антуан Фукуа («Машғулот куни», «Адолат ҳимоячиси») суратга олган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter