Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Маймун чечагининг номи ўзгартирилади

Маймун чечагининг номи ўзгартирилади

Фото: «Rossaprimavera»

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маймун чечаги (monkey pox) вирусининг номини ўзгартириш устида ишламоқда. Бу ҳақда ташкилот раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейесус бугун, 15 июнь куни матбуот анжуманида маълум қилди.

Бунинг учун жаҳон экспертлари жалб қилинган.

«Янги номни имкон қадар тезроқ эълон қиламиз. Маймун чечаги глобал миқёсда тарқалаётгани ғайриодатий ва ташвишлидир», — деди Гебрейесус.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маймун чечаги тарқалишининг жаҳон ҳамжамиятига таъсирини баҳолаш учун  23 июнда фавқулодда қўмитани йиғиши ҳақида хабар бергандик.

ЖССТ маълумотларига кўра, 2022 йилда маймун чечаги бўйича 39 мамлакатда 1600 та тасдиқланган, 1500 та шубҳали ҳолат аниқланган,  72 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг