Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Маза қилиб енг ва ...озинг»

«Маза қилиб енг ва ...озинг»

Фото:«Xabar.uz»

Россиядан келган таниқли врач-эндокринолог, диетолог, «Райт Диет» овқатланиш тизими ихтирочиси, семизлик ва қандли диабетни даволаш бўйича мутахассис, «Первый канал», «Россия 1», «НТВ», «Рен ТB», «ТНТ» каби телеканалларнинг доимий маслаҳатчиси Вадим Крилов ўзининг Ўзбекистондаги бепул семинарларини бошлади. Улар Самарқанд, Тошкент ва Фарғона шаҳарларида ўтказилади.

Бугун Вадим Криловнинг «Қандай қилиб ҳам мазали таомлар еб, ҳам хушбичим бўлиб юриш мумкин?» деган мавзудаги илк семинар-тренинг машғулоти Самарқанд шаҳридаги «Registon Palace» меҳмонхонасида бўлиб ўтди.

Фото:«Xabar.uz»

Семириш, ортиқча вазн муаммосига мубтало бўлиш АҚШда аҳолининг 70 фоизини, Россияда 60, Ўзбекистонда эса 50 фоизини қамраб олганини айтган Вадим Крилов ортиқча вазн пайдо бўлиши сабаблари ва унга қарши курашиш йўлларини жонли мисоллар, кўргазмали воситалар ёрдамида тушунтириб берди.

Викторина ва амалий машқлар асосида ўтказилган семинарда иштирокчилар тўғри овқатланишга одатланиш, ўзларида озишга бўлган иродани шакллантириш, нонушта, тушлик ва кечки овқатланишни тўғри ташкил қилиш, қандай қилиб хавфсиз озиш ва натижаларни «ушлаб қолиш», ишхонада тўғри овқатланиш, самарали машқлар ўтказиш қоидаларини ўргандилар.

Иштирокчилар ўзларининг овқатланиш тартиби, нималар ейишини айтганида, айниқса, «наҳор оши»да саҳардан ош ейишни бошлаб, нуқул тўйма-тўй юриб, кечаси соат 21-22 ларгача жиз, тандиркабоб сингари кучли овқатларни ейишларини айтганида Вадим Криловнинг ҳайратдан «оғзи очилиб қолди».

30-40 минут юриш, югуриш билан шуғулланадиган кишилар нега озиш ўрнига семиришини ҳам содда қилиб тушунтириб берди:

− 40 минутгача машқ қилинганда, юрилган ёки югурилганда тана ўзи учун куч йиғадиган ҳолатда бўлади. Ана шу орада машғулотларни тўхтатган одамлар семиради. 40 минутдан кейин жисмингиз танадаги ёғларни «куйдиришни бошлайди». Демак, бир соат юрган ё югурган одам ёғини эритиш учун 20 дақиқа сарфлаган бўлади.

Тўғри овқатланиш қоидаларини батафсил тушунтирган Вадим Крилов танадаги ортиқча ёғларни эритадиган маҳсулотлар ҳақида ҳам айтди. Булар ўзбек халқи азалдан билган кўк чой, зайтун мойи, мандарин, апельсин, хурмо, грейпфрут ва аччиқ шоколад экан.

Вадим Крилов «Novatio», «Slim Fit» ва «Едим здорово» компаниялари мутахассислари билан бирга семизликнинг ташхисланиши ва даволаниши, озиш учун нималар қилиш шартлиги хусусида маълумот берди.

Фото:«Xabar.uz»

Семинар тугагач, Вадим Крилов иштирокчилар билан алоҳида-алоҳида суҳбатлашиб, ўз муаммоларини айтган кишиларга керакли тавсияларни ҳам берди. Истаганларга ташриф қоғозларини берган Вадим Крилов унинг «Telegram» ва «Instagram»даги каналлари орқали доимий равишда маслаҳатлашиб туришлари мумкинлигини айтди. Қизиғи, семинар иштирокчилари билан тушган сурати аллақачон унинг саҳифасида турган эди...

Фурсатдан фойдаланиб, Вадим Крилов билан озгина суҳбатлашдик.

Маълумот учун:

Вадим Крилов 30 ёшда. 1-Москва медицина университетининг даволаш ишлари факультетини битирган. Шу университетда хирургия бўйича ва Эндокринология илмий марказида эндокринология бўйича ординатураларни битирган. Россия ёш олимлари иттифоқи аъзоси. Россия эндокринологлар асссоциацияси, Европа эндокринологлар асссоциацияси, Халқаро эндокринологлар ассоциацияси, АҚШ эндокринологлар асссоциацияси, Бош ва бўйин ўсимталари мутахассислари  жамияти, Россия жарроҳлар жамияти, Россия эноскопик жарроҳлар жамияти аъзоси, кўплаб халқаро конкурслар, семинарлар қатнашчиси.

− Ортиқча вазн XXI асрнинг энг жиддий муаммоси. Ўзбекистонга ташрифим давомида мен юртдошларингизни ўз билим ва тажрибаларим асосида соғлом турмуш тарзига ва узоқ умр кўришга чорламоқчиман, − деди Вадим Крилов. – Яна кўнгиллари тусаган бирор овқатни инкор қилмасдан.

− Кўнглимиз тусаган таомдан тийилмасдан озиш мумкин эканми? – ҳайрон бўлдим.

− Мумкин ва аслида, шундай озиш керак. Биласизми, эркакларнинг бир ойда кўпи билан 6 кг, аёлларнинг эса кўпи билан 4 кг озишлари меъёр ҳисобланади ва шунчадан озиш хавфсиз. Турли сунъий йўллар, таблеткалардан фойдаланиб, бирданига кўп озиш ҳам хавфли, ҳам бирданига кўп вазн йўқотган одамда ажинлар, териларининг халта бўлишлари каби ёқимсиз ўзгаришлар ҳам кузатилади. Мен семинарларимда қандай қилиб исталган овқатни еб озиш йўлларини ўргатаман.

Маза қилиб енг ва озинг! Менинг шиорим ана шундай.

− Шундай семинарларни қаерларда ўтказдингиз?

− Бугунгача семинарларимни Америкада ва Европанинг бир қатор мамлакатларида ўтказдим. Охиргиси Германияда бўлди. Немислар ҳам машғулотларимга катта қизиқиш билан қарашмоқда. Масалан, АҚШда ҳатто жарроҳлик усуллари ёрдамида озишга ҳаракат қилишади. Европа мамлакатларида эса турли химиявий воситалар, таблеткалардан фойдаланишади. Меники эса, юқорида айтганимдек, маза қилиб еб озиш.

− Сиз ҳам ҳар хил дори-дармонларни тавсия қиласизми?

− Мен асосан тўғри овқатланишни тарғиб қиламан. Аммо озишга ёрдам берувчи восита сифатида Ўзбекистондаги «Novatio» компанияси ишлаб чиқараётган, фақатгина тоғларда ўсадиган шифобахш гиёҳлардан тайёрланадиган малҳамларни тавсия қиламан. Улар бутунлай табиий ва ишончли. Шунингдек, «Slim Fit» оқсилли коктейлини ҳам ёмон эмас. Унинг бир стаканини кечқурун ичсангиз, кечки овқатингизнинг ўрнини босиш билан бирга танангизнинг хушбичим бўлишига катта ёрдам беради. Анчагина ортиқча килограммлардан халос этади. «Novatio» компаниясининг «Едим здорово» сервис хизматидан фойдалансангиз, кунига беш маҳал сизни оздирадиган, саломатлигингизни тиклайдиган, иммунитетингизни мустаҳкамлайдиган фойдали овқатларни етказиб беришади.

Вадим Крилов ўз семинарларини 21 июнь куни Тошкентда, 22 июнь куни Фарғонада ўтказади.

Каримберди Тўрамурод,

«Хаbar.uz» мухбири