Мексикада ёнилғи қувури портлашидан 21 киши ҳалок бўлди
Мексиканинг Идальго штатида ёнилғи қувури портлашидан 21 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Reuters» хабар тарқатди.
Портлаш ўнлаб кишилар ноқонуний тарзда контейнерларни ёнилғи билан тўлдираётган пайтда содир бўлган. Штат губернатори Омар Файярднинг таъкидлашича, бахтсиз ҳодиса оқибатида 21 киши нобуд бўлган, 71 киши жароҳатланган. Портлаш оқибатида келиб чиққан ёнғин ҳали ўчирилмагани боис ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони кўпайиши мумкин.
Губернатор юртдошларини ёнилғи ўғирламасликка чорлади, бу нафақат ноқонуний, балки ҳаёт учун ҳам хавфлидир.
Фожиа муносабати билан Фавқулодда вазиятлар бўйича миллий комиссия иш бошлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter