Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Миграция агентлигининг собиқ мулозими халқаро қидирувга берилди

Миграция агентлигининг собиқ мулозими халқаро қидирувга берилди

Миграция агентлигининг собиқ бўлим бошлиғи Азизбек Тоштемиров Ўзбекистон томонидан Интерпол орқали қидирувга берилди.

35 ёшли Азизбек Тоштемировнинг исми «қизил билдиришномалар» рўйхатида ва у фирибгарликда гумонланмоқда.

Тоштемиров 2025 йилга қадар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (2024 йил октябр ойида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги)да Жанубий Кореядаги ваколатхона раҳбари сифатида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин агентликнинг собиқ ходимлари ҳамда бир гуруҳ шахслар одамларни Кореяга ишга жўнатиш важи билан улардан катта миқдордаги пулларни талаб қилиб олиш ва уларни ўзлаштириб юбориш каби қилмишларни содир этганликда гумонланиб қўлга олигани айтилган эди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг