Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш янада осонлашди

Фуқаролардан келган кўплаб мурожаатларни инобатга олиб, Тошкент шаҳар Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг бошлиғи подполковник Сайфуллаев Бехзод Алишерович «Facebook» ижтимоий тармоғида ўз саҳифасини очди.
Эндиликда онлайн режимида Бошқарма бошлиғига шахсан мурожаат этиш мумкин. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Бундан ташқари, саҳифага келган барча илтимослар, шикоятлар ҳамда мурожаатлар диққат билан таҳлил қилиниб, керакли қарорлар қабул қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter