Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Миллий гвардия тоғда яширинган «террористик гуруҳ»ни қўлга олди (фото)

Миллий гвардия тоғда яширинган «террористик гуруҳ»ни қўлга олди (фото)

Фото: @milliygvardiyauz_official

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиларининг аҳолини турли вазиятларда террористик ва экстремистик таҳдидлардан ҳимоя қилиши, аниқ ва тезкор ҳаракатланиш кўникмаларини ошириб бориши мақсадида мураккаб тоғ шароитларида ҳам ўқув машғулотлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.

Сурхондарё вилоятидаги Миллий гвардия бўлинмаларидан бирида ҳафта давомида олиб борилаётган ана шундай ўқувлар реал ҳолатга яқинлаштирилганлиги алоҳида аҳамият касб этиб, ҳарбий хизматчиларни руҳан тоблайди, жисмонан ва ақлан камолга етказади, дейилади хабарда.

Республикамиз бўйлаб турли хил шароитларда доимий равишда ўтказиб келинаётган ўқув-тактик машғулотлар шу мақсадга қаратилган. Бу машғулотлар довюрак ўғлонларнинг жанговар қобилиятини ошириб, амалда ўзларига бўлган ишончи ортишига ва сергак бўлишларига асосий омил бўлиб хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг