Мисрда президент сайлови: сайловчилар Муҳаммад Салоҳга «овоз» беришди
Мисрда президент сайловлари бўлиб ўтди. Давлат раҳбари лавозимига икки киши Абдул Фаттоҳ Халил Ас-Сисий ва Мусо Мустафо Мусо Муҳаммад даъвогарлик қилган. Бу эса мамлакат аксарият аҳолисининг норозилигига сабаб бўлган.
Биринчи босқич натижаларига кўра, сайловларда аҳолининг 40,08 фоизи иштирок этган. 1,5 миллионга яқин бюллетень атайин нотўғри белгиланган.
«Қоидабузарлар» икки номзоднинг номини ўчириб, ўрнига «Ливерпуль» футбол жамоаси ўйинчиси ва Миср терма жамоаси фахри Муҳаммад Салоҳ номини ёзиб қўйишган. Нотўғри тўлдирилган бюллетенлар ҳисобга олинмади.
Умумий натижаларига кўра, Ас-Сисий катта устунлик билан ғалаба қозонган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter