Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Mobiuz 2022 йилда 2600 дан зиёд таянч станцияларни ишга туширди

Mobiuz 2022 йилда 2600 дан зиёд таянч станцияларни ишга туширди

Мобил алоқа оператори абонентлари ўтган йили 2021 йилга нисбатан 70% кўпроқ интернетдан фойдаланган.

Ривожланиш тенденциялари

Йилдан йилга дунё аҳолиси интернетдан кўпроқ фойдаланмоқда. Ҳозирги кунда мобил интернет ва интернетга стационар симсиз уланиш технологияси фойдаланувчилари бир ой ичида 108 эксабайт ёки, бошқача қилиб айтганда, деярли 116 миллиард гигабайт интернет сарфлашмоқда. Сўнгги икки йил ичида бу кўрсаткич нақ икки баробарга ошди.

Интернет-трафик истеъмолининг йилдан йилга фаол ўсиб бориши Mobiuz мобил оператори тармоқларида ҳам кузатилмоқда. 2021 йилга нисбатан ўтган йили абонентлар 70 фоизга кўпроқ интернетдан фойдаланган. Асосий ўсиш динамикаси видеоконтент ва видеосервислар ҳисобига тўғри келмоқда. Бундай ҳолатда алоқа сифатини таъминлаш масаласи муҳим ўрин тутади.

2021-2024 йилларда Mobiuz мобил оператори Хитой Халқ Республикасидаги ҳамкорлари билан умумий қиймати 150 миллион долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу маблағларнинг барчаси компаниянинг техник ривожланишига, ҳусусан, 5G ва бошқа янги технологияларни жорий этиш, 4G LTE тармоғини кенгайтириш, мавжуд ускуналарни модернизация қилиш каби соҳаларга йўналтирилмоқда.

Ҳар бир абонентга – 4G LTE

2022 йилда Mobiuz Техник блоки томонидан республикамизнинг шаҳар, туман ва қишлоқларида 2600 дан зиёт янги ва модернизация қилинган таянч станциялари ишга туширилди. 580 дан кўпроқ янги майдонлар (жойлар)да таянч станцияларини ишга тушириш лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилди.

Натижада, Mobiuzнинг 4G LTE тармоқлари қамрови Ўзбекистон аҳоли яшайдиган ҳудудларнинг 90 фоизига етди. Шу билан бирга, Mobiuzнинг умумий интернет-трафигида тўртинчи авлод тармоқларининг улуши 76 фоизни ташкил этди ва ўсишда давом этмоқда. Қиёслаш учун, ўтган йилнинг бошида бу кўрсаткич 63,6 фоизни, бир йил аввал эса 30 фоиздан ҳам пастроқ эди. Умумий қилиб айтганда, йилдан йилга абонентлар 4G LTE интернетидан кўпроқ фойдаланмоқда.

Бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар қатор устувор вазифаларни ҳал этишга қаратилган. Йирик шаҳарлар ва вилоят марказларида тармоқлар сиғимини янада ошириш, мобил интернет барқарорлигини таъминлаш, сигнал йўқолиб қолиши мумкин бўлган ҳудудларни қисқартириш мақсад қилинган.

Туман ва қишлоқларда эса компания 4G LTE қамровини кенгайтириш сари одимлаб бормоқда. 2022 йилнинг ўзида 200 дан кўпроқ аҳоли пунктларида 4G LTE тармоқлари илк бор ишлай бошлади.

5G ва янги технологиялар

Mobiuz 5G тармоғини Тошкент шаҳрида тижорий ишга тушириши, шунингдек, Самарқандда синов тарзида ишлатиши 2022 йилнинг муҳим технологик янгиликларидан бири бўлди. Ҳозирда Mobiuzнинг 5G тармоғи Ўзбекистон пойтахтида энг кенг қамровга эга – 14 та таянч станцияси ишлаб турибди.

Mobiuz инновацияларга йўналтирилган оператор сифатида 2022 йилда мамлакатимизда биринчи бўлиб VoLTE ва ViLTE технологиялари имкониятларини намойиш этди. Самарқандда бўлиб ўтган ICTEXPO-2022 кўргазмаси меҳмонлари 4G LTE тармоқлари орқали овозли ва видео қўнғироқларни амалга ошириш имконига эга бўлдилар. Ҳозирда технологиялар синовдан ўтказилмоқда.

2023 йил Mobiuz мобил операторининг техник ривожланишида муҳим ўрин тутади. Маълумот узатиш хизматларини асосан 4G LTEга, шунингдек 5Gга ўтказишни давом эттириш режалаштирилган. Камида 500 тадан кам бўлмаган янги техник объектларни қуриш ва ишга тушириш, транспорт тармоқлари, коммутация ва бошқа ускуналарини, биллинг тизимини янада модернизация қилиш кўзда тутилган.

Рақамли технологиялари вазирлигининг маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистонда мобил алоқа фойдаланувчиси ойига ўртача 8,5 ГБ сарфлаган. Халқаро экспертлар 2023 йилда дунёда битта смартфонга ойига ўртача 19 ГБ интернет-трафик тўғри келишини башорат қилишмоқда. Бу шуни англатадики, абонентларнинг сифатли ва қулай интернетга бўлган эҳтиёжи фақат ўсиб боради.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг